"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

149 нафар фуқарога 2 миллиард сўмдан ортиқ кредит ажратилди

Амударё тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши аҳолининг томорқа ерларидан фойдаланиб, даромад олишига яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Бу ҳақида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 50-сессиясида Кенгаш раиси Ф.Садуллаев маълум қилди.

Фуқароларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда 2018 йил бошидан шу давргача Кенгаш ёрдами билан “Микрокредитбанк” АТБ Манғит филиали томонидан жами 149 та хонадон эгаларига асаларичилик, қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик, ихчам иссиқхона ва тикувчиликни ривожлантириш бўйича 3 йил муддатга, йиллик 4 фоизлик ставка билан  жами 2 миллиард 33 миллион 500 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

 

Янгиликни бўлишинг: