"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Амударё туманида балиқчиликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар қилинмоқда

Pеспубликамизда балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва балиқ маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш бўйича Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги қарори қабул қилинган эди.

Амударё туманида фаолият юритаётган балиқчилик билан шуғулланувчи 65 та хўжалик субъектларида мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Жумладан, уларга фойдаланилмаётган ерлардан 160 гектар сунъий кўллар ва 178,7 гектар табиий кўллар, шунингдек, балиқчилик озуқа базасини ривожлантириш учун 96 гектар экин ер майдонлари ажратиб берилган.

Узоқ муддатга ижарага берилган ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳолати туман ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан доимий равишда ўрганилиб борилмоқда.

Янгиликни бўлишинг: