"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Амударё туманида 522 та фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда

Қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланиш учун Амударё туманида жами 552 та фермер хўжаликлари фаолият юритаётган бўлиб, уларга умумий майдони 44 минг 792,7 гектар шундан 30 минг 760,7 гектар экин ерлари бириктириб берилган. Бу ҳақида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 50-сессиясида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Юлдашев маълум қилди.

Шу жумладан, 505 та фермер хўжаликлари пахта ва ғаллачилик йўналишларида фаолият юритиб, уларга 43 минг 481,7 га ерлар (шунинг 30 минг 8 гектари экин ерлари) узоқ муддатга ижарага берилган.

Шунингдек, кичик бизнес субъектларининг 16 таси боғдорчилик (жами ер майдони 77 гектар), 5 таси узумчилик (жами ер майдони 16,2 гектар), 5 таси сабзавотчилик ва полизчилик (жами ер майдони 19,7 гектар), 15 таси чорварчилик (умумий ер майдони 1001 гектар), 5 таси паррандачилик (131,7 гектар) ва 1 таси балиқчилик (64,9 гектар) йўналишларида фаолият олиб бормоқда.

Янгиликни бўлишинг: