"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Маҳаллий бюджетга 6 млрд сўмдан ортиқ қўшимча маблағ жалб этилди

Амударё туманида маҳаллий бюджетнинг даромадини ошириш мақсадида жорий йилнинг январ-июнь ойларида 5 млрд. 569,3 млн. сўм қўшимча маблағларни жалб этиш режалаштирилган эди.

Туман ДСИ томонидан амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг 1-ярмида маҳаллий бюджетга 6 млрд сўмдан ортиқ қўшимча маблағлар жалб этилди. Бу ҳақида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 50-сессиясида туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Камалов маълум қилди.

Айтиш керакки, Амударё туманида солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ҳисобига жорий йил давомида бюджетга 13 млрд 327,7 млн. сўм қўшимча маблағлар жалб этилиши режалаштирилган.

Янгиликни бўлишинг: