"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

2018 йилнинг 2-чорагида туман маҳаллий бюджетига 14,3 млрд сўм маблағ тушди

Амударё туманида маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини тубдан мустаҳкамлаш, туман бюджетини субвенциядан чиқариш, унинг юқори турувчи бюджетлар ажратмаларига бўлган карамлигини босқичма-босқич қисқартириш, маҳаллий бюджетнинг даромадини ошириш учун тизимли ишлар қилинмоқда. Бу ҳақида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 50-сессиясида туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Камалов маълум қилди.

Жумладан, 2018 йилнинг 2-чорагида бюджет даромадларига режадаги 11,3 млрд. сўм ўрнига 14,3 млрд сўм  маблағ ундирилиб, режа  126,9 фоизга, ёки 3 млрд сўм ортиғи билан бажарилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига (9 млрд 934,8 млн. сўм) нисбатан 43,5 фоизга ёки 4 млрд 322,3 млн. сўмга кўпдир.

Биргина 2018 йилнинг июнь ойида 5 млрд 439.2 млн. сўм  маблағ ундирилиб, режа 128,8 фоизга бажарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48,2 фоизга ошган.

Янгиликни бўлишинг: