"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

Арна бўйи маҳалласида кўргазмали семинар ўтказилди (+фото, видео)

30 июнь куни ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг боришини ўрганиш мақсадида Арна бўйи маҳалласида кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари ва фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.

Семинар иштирокчилари дастлаб хонадонларда бўлиб, аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, семинар давомида аҳолининг томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолати ҳам кўздан кечирилди.

Иштирокчилар Арна бўйи маҳалла фуқаролар йиғини биносида ҳам бўлиб, фуқаролар йиғини биносида ходимларнинг ишлаши учун яратилган шароитлар, бу ерга ташриф буюрувчилар ва ҳудуд аҳолиси учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, адабиёт ва қўлланмалар билан таъминланганлиги каби шароитлар билан танишдилар.

Кўргазмали семинар сўнгида мажлис ўтказилиб, унда фуқаролар йиғини томонидан эришилган ютуқлар эътироф этилди ва йўл қўйилган камчиликлар тилга олиниб, уларни бартараф қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Янгиликни бўлишинг: