"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

ҲАPБИЙ ҚИСМДА ЁШЛАP УЧУН “ОЧИҚ ЭШИКЛАP КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ

Туманимизда Ёшлар куни арафасида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар қизғин давом этмоқда. Барча тадбир ва учрашувлар ёшларга байрам кайфиятини улашмоқда ва байрам кўтаринки руҳ билан кутиб олинмоқда.

Ёшлар куни муносабати билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини янада ошириш, бурчга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида туманимиздаги 9202 “D” ва 9202 “К” ҳарбий қисмлари ҳамда қисмдаги иттифоқнинг бошланғич ташкилоти етакчилари томонидан ташкиллаштирилган бу тадбирда ҳарбийлар ва иттифоқ етакчиларидан ташқари, 30 нафардан зиёд ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда ҳарбий хизмат ҳайвонлари билан ўтказиладиган машғулотлар, жанговар тайёргарликлар машғулотлари намойиш этилди. Машғулотларда ҳабрий қисм ҳарбийларидан сержант Э.Аляминов, сержант Н.Худойбердиев, шартнома асосида оддий аскар Т.Ўрозбоев, муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар И.Баҳромовлар фаол қатнашдилар. Шунингдек, 9202 “К” ҳарбий қисм бошлиғи И.Ҳайдаров ҳарбийлар кун тартиби, ўтказиладиган маънавий-маърифий машғулотлар ва бугунги кунда давлатимиз томонидан ҳарбийлар учун яратилаётган шароитлар, берилаётган имтиёзлар ҳақида кенг маълумот бериб, ёшлар билан мулоқот ўтказилди.

Ҳарбий қисмда ўтказилган тадбир ёшлар қалбидаги ватанга муҳаббат ва бурчга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: