"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Амударё туманида давлатга ғалла топшириш бўйича шартномавий режа ортиғи билан бажарилди

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқ фаровонлигининг юксалишига хизмат қилаяпти. Айниқса, бошоқли дон экинларини етиштиришга қаратилаётган эътибор дас-турхонимиз тўкинлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йил ҳосили учун туманимизда 399 та фермер хўжаликларининг 3 минг гектар майдонига ғалла экилиб, агротехника қоидалари асосида парвариш қилинди.

Буғдой майсаларини куз-қиш мавсумида суғориш ва озиқлантириш ишларига катта эътибор берилди. Қолаверса, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит каби моддий ресурслар ўз вақтида дала бошига етказиб берилиб, зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилди.

Натижада фермер хўжаликларимиз далаларида мўл ҳосил етиштирилди.

Мавсум бошидан 14 та ўрим-йиғим отрядларида юқори суръатда иш ташкил қилинди.

26 июнь куни туманимиз ғаллакорлари давлат шартномавий режаларини Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб бажардилар. Ялпи ҳосил хирмони 12,6 минг тоннадан, ғалла етиштиришдан олинган даромад эса 4 млрд. 147 млн. сўмдан ошди. Етиштирилган ҳосилнинг 6 минг 83 тоннаси давлат хазинасига топширилди, қолган қисми эса фермерлар ва хўжалик ишчилари оиласи ихтиёрида қолди. 180 та фермер хўжаликларимиз 60-65 центнердан ҳосил олишга эришдилар.

Ғаллакорларимиз бўшаган далаларга такрорий экинлар экиб, шу орқали ҳам эл-юрт дастурхони тўкин бўлишига ҳисса қўшишни ният қилганлар. Пок ниятли миришкор деҳқонларимизни меҳнатдаги ютуқлари билан табриклаб, ишларига омад тилаймиз! Хирмонингизга барака, азиз ғаллакорлар!

Анвар ЙЎЛДОШЕВ,

туман ҳокими ўринбосари,

Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: