"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ХАЛҚ ҲАЁТИНИНГ ҲАҚИҚИЙ КЎЗГУСИ

Компьютер технологиялари қанчалик ривожланмасин, ахборот, ижод, тарбия борасида газета ўз аҳамиятини заррача йўқотмайди ва шундай бўлиб қолади! Агар газета ўз аҳамиятини йўқотди, дегувчилар бўлса, бу янглиш ва шошилинч тасаввур, холос.

Туманимиз газетаси шонли йўлни босиб ўтди. Унда фаолият юритган қанча-қанча азиз инсонларнинг хизматлари рисолаларда қайд этилди ва шарафланди. Арзийди! Президентимиз дангал айтдилар-ку: “ижод аҳлининг меҳнатига лойиқ баҳо бермовчилар икки варақ бир нарса ёзиб кўрсинлар-чи!”

Туман газетасининг шакл ва мазмун жиҳатдан ҳам етук нашр эканлигидан фахрлансак арзийди. Газета саҳифаларида халқ ҳаётининг барча соҳаси, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган эзгу ишлар, чуқур ислоҳотлар фаол ёритилмоқда.

Фаол мухбирларнинг мақола-хабарномалари, Pобия Йўлдошеванинг шеърий ва публицистик таҳлиллари, Ойгул Pажабованинг мулоҳазаларга бой пухта мақолалари, Қодирберган ҳожи Жумамурод ўғли каби зиёлиларнинг илмий манбаларга асосланган маърифий чиқишлари газетхонни бефарқ қолдирмайди, ўқишлилигини, обрўсини оширади. Ўспиринлар, ёшлар қалб қўридан тўкилган ижод чечакларини бу нуфузли газета саҳифаларида кўриб ўзлари ҳам қувонади, илҳомланади, газетхонни ҳам қувонтиради. “Менинг оилам”нинг ҳар бир сонини туманимиз аҳли орзиқиб кутишининг боиси ҳам шунда. Таҳририят қошида ташкил этилган “Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоларининг фаолияти ҳам жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

“Тараққиёт кўзгуси” туманимизнинг кўзгуси, халқимизнинг Сўзи, Юзи, Кўзи, Қулоғи ва Иродасидир. Демак, бу газетага муносабат – унинг янада мазмунли, янада фаол, янада чиройли, ўқишли бўлишида ва савиясининг юксалишида муҳим аҳамият касб этади. Хўш, газета нуфузини ошириш учун нима қилиш керак? Бу борада айрим мулоҳаза ва баъзи таклифларимни кенг газетхонлар билан баҳам кўрсам, деган ниИжод – ақлий меҳнатдир. Ҳар бир меҳнат, албатта, моддий баҳоланиши, яъни– меҳнат ҳақи берилиши керак. Газета туманимиз моддий ва маънавий бойлигининг бир бўлаги экан, бюджет ташкилотлари қаторида озгина маблағ ажратилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ана шунда муаллифларга озми-кўпми гонорар – қалам ҳақи берилган бўларди!

Фаол мухбирлар савиясини янада ошириш учун семинарлар ўтказиб туриш керак. Энг фаол, савияси юксак ижодий асарлар ва мақолалар муаллифларини йил якунида рағбатлантириш зарур. Мухбирлар кўпайса, фикрлар хилма-хиллиги, ранг-баранглиги ортади. Муштарийлар сони ошади!

Танқид! Тан олиш керак-ки, ҳозирги замонда танқид оқсади. Танқидга муносабатни янгилаш лозим. Авваллари раҳбар ходим танқид қилинса, ишдан олинарди, партиядан ўчириларди ёки қамаларди. Ёки аксинча, танқид қилувчи тазйиққа олинарди. Хуллас, танқид – улкан ёв эди. Хўш, танқид қандай бўлиши лозим? Энг аввало холислик бўлиши лозим, шахсий кек ва ғараз эмас, балки жамият ва айнан шу танқид қилинаётган объект ёки субъект манфаатига хизмат қилиши керак, камчиликни тузатиш йўллари кўрсатилиши шарт. Дарров жазога ўтавермай, камчилик ва нуқсонларни бартараф қилиш учун имкон берилиши керак. Акс ҳолда гужумларга тушган буровқуртни йўқотиш ўрнига гужумларнинг ўзини йўқотганимиздек, хато бўлади!

“Аму ТВ”нинг ҳафталик дастури бериб борилса, кўнгилочар саҳифалар ташкил этилса, яъни қизиқарли маълумотлар, лойиҳалар амалга оширилса, деймиз.

Дин – тарбиявий масалада қудратли қуролдир. Туманимизда етук билимли мутахассислар бор. Улар газета саҳифаларида, телекўрсатувларда ибратли ривоятлар, ўгитлар билан фаол иштирок этсалар, айни муддао бўларди.

Ўйлайманки, юқоридаги таклифлар инобатга олинса, туман матбуотининг обрўси янада ошарди.

Газетамизнинг мазмунли, кўркли чиқишида хизмат қилаётган ходимларни анъанавий касб байрамлари билан табриклаб, ижодий муваффақиятлар тилайман. Газетамиз ҳамиша ёш ижодкор авлод учун устоз-мураббий, халқимиз ҳаётининг, турмуш тараққиётининг ҳақиқий тиниқ кўзгуси бўлиб хизмат қилишига тилакдошман.

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ, фахрий ўқитувчи.ятдаман.

Янгиликни бўлишинг: