"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

Амударёда ёшлар куни муносабати билан веломарафон ташкил қилинди (+видео)

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ташкил топган кунни муносиб нишонлаш мақсадида туманимизда ёшлар ўртасида турли тадбирлар ва танловлар ташкил қилинмоқда.
27 июнь куни эрта тонгда “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган ёшлар веломарафони ўтказилди.  Веломарафонда  тумандаги умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари, 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар иштирок этди.
 “Вахум” аҳоли пунктидан туман ҳокимлиги биносигача бўлган масофада ўтказилган марафонда иштирок этган ёш спортчилар велосипедларни моҳирона ва эпчиллик билан бошқариб, бир-биридан ўтишга ҳаракат қилдилар. Барча спортчиларни ортда қолдириб, биринчилардан бўлиб маррага етиб келган Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Pавшанбек Қурбонбоев 1-ўрин, Амударё академик лицейи ўқувчиси Жавлон Олимов 2-ўрин, 12-мактаб ўқувчиси Маҳкамбек Олимов 3-ўрин ғолиблари бўлишга эришдилар.
“Биз – соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида ўтказилган веломарафон ғолиблари 30 июнда Ёшлар куни муносабати билан ўтказиладиган катта тадбирда тақдирланадилар.
Веломарафон қизғин ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: