"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Авваллари туман газетаси, десалар дарҳол кўз олдимизда “Амударё ҳақиқати” газетаси гавдаланар эди, биз фақат ана шу газетани билар эдик. Энди-чи? Энди замон, давр талабига монанд номда чоп этилаётган, “Амударё ҳақиқати” газетасининг қонуний вориси – “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг илова нашри “Менинг оилам” газеталари ҳамда таҳририятнинг интернетдаги amunews.uz мустақил веб сайти, бундан ташқари, “Жайхун садоси” интернет радиоси ва Амударё телевидениеси бизнинг ягона туман газетаси ҳақидаги тасаввуримизни ўзгартириб юборди. Энди биз фақат Амударё тумани матбуоти ҳақида эмас, балки туман оммавий ахборот воситалари ҳақида ҳам фахрланиб сўзлаймиз.

Ҳақиқатан ҳам кейинги йилларда туманимизда бири-бирини такрорламайдиган ОАВлар пайдо бўлди. Айниқса, “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг илова нашри “Менинг оилам” газеталари нафақат туманимизда, балки мамлакатимизда чоп этиладиган ҳудудий газеталар ичида энг яхши газеталардан бирига айланиб улгурди.

Мен туман газетасини қарийб, 60 йилдан бери ҳар бир сонини қолдирмасдан ўқиб келаман. Айниқса, газетада ёритилган мақолаларнинг жанр жиҳатдан хилма-хиллиги, мавзулар ранг-баранглиги менга жуда ёқади. Хусусан, “Менинг оилам” илова нашрида чоп этилаётган “Кунлардан бир кун... маҳаллада” , “Қайнонанинг дил сандиғи очилганда”, “Тенгдошларга гапим бор”, “Саломатлик сабоқлари” рукнлари остида берилаётган мақолаларнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий аҳамияти жуда катта. Бундан ташқари, ҳуқуқий мавзудаги мақолалар, соҳалар бўйича мутахассисларнинг чиқишларида газета мухлисларига манзур жиҳатлар жуда кўп. Шунингдек, ёш ижодкорлар учун газета ҳақиқий маънавий устоз вазифасини ўтамоқдаки, бу туманимиздан етишиб чиқаётган ёшлар ижодида ўз аксини топмоқда.

Мен халқимиз тараққиётининг ҳақиқий кўзгуси – “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳамда матбуот соҳаси фидойиларини 27 июнь – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни билан самимий табриклайман ва ижодий баркамоллик тилайман.

Аҳмад МАДPАҲИМОВ,

меҳнат фахрийси, “Чойкўл” овули.

Янгиликни бўлишинг: