"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Марафон югуриш бўйича ғолибларни аниқлади (+видео)

 

27 июнь куни эрта тонгда туманимизнинг Вахум аҳоли пункти одамлар билан гавжум бўлди. Барча бир-бирини 30 июнь – Ёшлар куни билан қутламоқда. Байрам муносабати билан ўтказиладиган илк тадбир – туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши, туман Ички ишлар бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Youth Day” деб номланган югуриш бўйича марафон айнан шу ҳудуддан туман ҳокимлиги биносигача бўлган оралиқда ўтказилди.

Марафонда туманимизнинг барча ҳудудларидан 100 нафардан зиёд спортсевар, оловқалб ёшлар иштирок этишди. Мусобақага старт берилиши билан улар кенг ва равон йўл бўйлаб ғолиблик учун интилиб, бор куч-ғайратини сарфлаб марра сари интилдилар.

Қизғин кечган мусобақада биринчи ўринни Дўрман касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шуҳрат Жумабоев, иккинчи ўринни Манғит Иқтисод коллежи ўқувчиси Суннат Адамов, учинчи ўринни эса 9-мактаб ўқувчиси Жавоҳир Норимбетовлар енгиб олдилар.

Ёшлар иштирокидаги марафон ғолиблар учунгина эмас, барча иштирокчилар учун ҳам унутилмас таассуротларга бой тадбир бўлди.

Кўнгилларида ҳаётга интилиш, юксак чўққиларни забт этиш иштиёқи кучли туман ёшларини жамлаган марафон эл-юрт манфаатига хизмат қилиш йўлида уларни бирлаштириш борасида муҳим қадам бўлади.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: