"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

“ҚИЗЛАPЖОН” КЛУБИНИНГ ЭНГ ИҚТИДОPЛИ ҚИЗЛАPИ АНИҚЛАНДИ ВА ТАҚДИPЛАНДИ (+ВИДЕО)

Шу йилнинг 25 июнида 30 - июнь Ёшлар куни муносабати билан Манғит шаҳрининг Бойовул, Беруний номли, Бўстон, Фаровон, Чордара маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида фаолият юритаётган “Қизларжон клуби”нинг энг иқтидорли қизларини аниқдаш ва тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Туман маданият бўлими кириш фойесида мазкур клублар аъзолари меҳнатлари маҳсулининг кўргазмаси, аёлни, қизларни улуғловчи куй-қўшиқлар ташриф буюрувчиларга ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади.

Овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари қошида юртимиз тараққиёти йўлида 7 ёшдан 35 ёшгача бўлган хотин-қизларни бирлаштириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар этадиган аёл-қизлар сафини кенгайтириш, соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида тузилган “Қизларжон клуби” аъзоларининг иқтидори, салоҳияти 10 та йўналиш бўйича аниқланди ва тақдирланди.

Тадбирда қизлар саҳнада ўз иқтидорларини намойиш этишди.

Мамлакатимизда Ёшлар иттифоқи ташкил этилганининг 1 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган тадбирда Қундузой Юсупова шеърият, Гуласал Матюсупова мусиқа, Қундузой Эшчонова рақс, Мавлуда Нуруллаева рассомлик, Севинчой Сафарбоева спортнинг шахмат тури, Нигора Pаҳимова кураш, Зебогул Ҳайдарова бадиий гимнастика, Мафтуна Гулмонова юмшоқ ўйинчоқлар ясаш, Нодира Давлатбоева шеърият, Гулираъно Ўринбоева эса рақс йўналиши бўйича энг иқтидорли деб топилди ва муносиб тақдирланди.

Тадбирда туман ҳокими муовини, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова қатнашди ва тадбир иштирокчиларини Ёшлар куни билан муборакбод этди.

Шоира Ёқубова, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда

маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис.

Янгиликни бўлишинг: