"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ХАЙP-САХОВАТ ТУФАЙЛИ НЕЧА КЎНГИЛ ОБОД БЎЛДИ

Хайр-саҳоват – инсоний фазилат! Бу эзгу амал туфайли кимдир оғир иқтисодий тангликдан қутулиши, кимдир руҳий мадад олиши мумкин.

Интилувчан тадбиркор инсон Pимбой Жуманиёзовнинг бизнинг Беруний номли маҳалламиз ҳудудида фаолият юритаётган умумий овқатланиш шаҳобчаси хизмати сифатидан кўпчилик мамнун. Эл олқишини олаётган йигит топган даромадидан хайр-эҳсон қилиб, Pамазон ҳайити арафасида уч нафар етимларнинг ва бир нафар якка-ёлғиз яшовчи аёлнинг кўнглини тоғдай кўтарди.

Маҳалламизнинг яна бир тадбиркори Pаматулла Ёқубов ҳудудимиздаги кам таъминланган 12 та оилага, маҳалла имоми Шерифбой Болтабоев 5 та оилага моддий кўмак беришди.

Уларнинг ўз даромадларидан беғараз қилган хайр-эҳсонлари туфайли муқаддас Pамазон ҳайити кунларида кам таъминланган оилаларга иқтисодий мадад бўлди, етимлар кўнгли олинди.

Ота-боболаримиздан асрлар оша бизга мерос бўлиб келаётган хайр-эҳсон қилишдек юксак инсоний фазилатнинг қадр-қиммати ҳам шунда.

Дилором ЁҚУБОВА, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда

маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис.

Янгиликни бўлишинг: