"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

АЁЛ МАКPИ

Аёл! Дунёдаги жами эзгуликлар ва энг гўзал сифатлар тимсоли у. Бу сўз жаранглаган дамда ҳар биримизнинг кўз ўнгимизда фақат болам, деб яшайдиган онажонимиз гавдаланади. Бироқ афсуски, ҳамма аёлларга ҳам бу ўхшатишимиз тўғри келавермаслигини ҳаёт кўрсатмоқда. Афсуски…

Гулнора Ешимбетова (исм-фамилияси ўзгартирилди) ҳам шундайларнинг бири. У ҳаётда ҳалол яшаб, болаларини вояга етказиб, тўғрисўз, эл хизматига камарбаста қилиб тарбиялаш ўрнига… қинғир йўлни танлади.

У 2011 йилнинг 11 апрелдан 22 май кунига қадар Манғит шаҳрида ва "Тўлқин” овулида истиқомат қилувчи 24 нафар фуқарони Pоссия давлатининг Астрахан вилояти, Актубинск  туманида 450 гектарлик фермер хўжалигим бор, шу ерда деҳқончилик қилсангизлар, ҳар бирингизга 200 АҚШ доллари, пишиқчилик даврида эса 300 АҚШ долларидан маош бераман, деб ўғли Ойбек ёрдамида "Газел” автомашинасида олиб кетиб, ҳар бирини Павел исмли корейс йигитга 11 000 Pоссия рублига сотиб юборган.

Гулнора Ешимбетова уларни дала ишига олиб чиқиб, тез-тез хабар олиб туришга ваъда берган ва рўйхатга қўяман, деб алдаб, фуқаролик паспортларини йиғиб олиб қўйган ва Павелнинг қўли остида ишлашини айтган. Алданганини билмай бир ой меҳнат қилган 24 нафар юртдошимиз тергов даврида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган Павел исмли йигитдан маошларини сўраганида у ҳар бирига бир ойлик маоши учун Гулнорага 11 000 Pоссия Федерацияси рубли миқдорида ҳақ ва йўл ҳақларини олдиндан тўлаганини айтган. Ўзлари меҳнат қилаётган далалар Гулнораники эмас, балки Володяники эканлигини билгач, алданганини англашган.

Текин овқат томоқ йиртади, дейишади. Ўз ҳамюртларини ўзга юртларга олиб кетиб, бир ойлик ҳақини олдиндан йиғиб олиб чўнтагига ургани етмагандай, ота-оналари сўрашаяпти, деб иккинчи ойлигига ҳам эга чиқмоқчи бўлган. Гулнора Ешимбетова қинғир ишлари учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келди. Ахир ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайдида.

П.ДОШМУPАТОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

Янгиликни бўлишинг: