"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилмоқда

Мамлакатда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда, бу аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради.

2003 йилдан буён тадбиркорлик субъектларини «ягона дарча» тамойили бўйича рўйхатдан ўтказиш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга ошириб келинган.

2016 йил 1 январдан бошлаб Инспекциялар негизида Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилди.

2017 йил 1 февралдан Ягона марказларнинг туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилиши мазкур соҳани ривожлантириш бўйича кейинги қадам бўлиб, вертикал бошқарувни шакллантириш, уларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш имконини берди.

2017 йил 1 апрелдан бошлаб рўйхатга олиш тартиб-таомилларини 30 дақиқагача қисқартириш имконини берувчи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилганлиги «Doing Business 2018» глобал рейтингидаги «Бизнесни рўйхатдан ўтказиш» кўрсаткичи бўйича Ўзбекистоннинг мавқеини 24-ўриндан 11-ўринга яхшилашга хизмат қилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди. Агентликнинг туманлар ва шахарларда Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Давлат хизматлари марказлари ташкил қилинди.

Агентлик ва унинг марказларини ташкил этишдан мақсад давлат хизматлари идораларини халққа яқинлаштиришдир.

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш, аҳолига тез, қулай ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 37 тагача етди.

Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қцилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ 2018-2020-йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган «ягона дарча» тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига киритилган давлат хизматларидан эндиликда фуқаролар ҳам фойдаланишлари кўзда тутилган.

Давлат хизматлари маркази кадастр, нотариус ва ёки бошқа давлат хизмати идораларими, хатто абитуриентлардан хужжат қабул қилиш ҳам марказ орқали амалга оширилади.

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Pеспубликасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш, шунингдек, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишини таъминлаш мақсадида:

Қуйидагилар давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисобланиши назарда тутилган:

биринчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган улуғвор ғояни сўзсиз амалга ошириш;

иккинчидан, Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга «ягона дарча» тамойили бўйича хизматларни тақдим қилувчи Давлат хизматлари марказларига ўзгартириш;

учинчидан, давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойилига кўра давлат хизматлари кўрсатиш механизмини, энг аввало, ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламентларни тасдиқлаш;

тўртинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига инновацион ечимлар ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базаларини идоралараро электрон ҳамкорлик ягона тизимига интеграция қилиш, Ўзбекистон Pеспубликаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатиш амалиётини кенгайтириш;

бешинчидан, давлат хизматларини, шу жумладан олис жойларга чиқиш орқали («мобиль давлат хизматлари») кўрсатишнинг мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан, мазкур соҳада бюрократия ва коррупция юзага келишини бартараф этишга қаратилган навбатни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими ва ишларнинг узайтирилган графигидан фойдаланиш;

олтинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва тезкорлигини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг илғор механизмларини жорий этиш, аҳоли билан қайта алоқанинг самарали тизимини, шу жумладан тезкор алоқаларни, расмий сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловаларда он-лайн сўровларни ташкил қилиш;

еттинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида малакали кадрларни тизимли тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, уларнинг малакасини, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг етакчи ихтисослашган муассасаларида стажировка ўташ орқали тизимли равишда оширишни ташкил этиш.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш соҳасидаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сонли Қарори қабул қилинган.

Мазкур Қарорда

Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) электр тармоқларига улаш тартибини белгилайди.

Pегламент талаблари истеъмолчиларнинг 35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр тармоқларига уланиши ҳолатларига татбиқ этилмайди.

Электр энергиясини электр таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.

Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:

техник шартларни ишлаб чиқиш;

қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;

қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;

қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш;

қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома бериш;

электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш;

электр таъминоти шартномасини тузиш;

кучланишни етказиб бериш.

Ушбу Pегламентнинг амал қилиши истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланаётган янги ва реконструкция қилинаётган электр қурилмаларига, шунингдек, уланган қувват миқдори кўпаймасдан электр таъминоти схемаси ўзгаришига олиб келадиган электр таъминоти ишончлилиги тоифаси, уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилаётганда татбиқ этилади.

ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг ўзида аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш, юридик ва жисмоний шахслардан бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш, давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик тадбирлари белгиланган.

Туман Давлат хизматлари маркази директории М.Садиков.

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш СОҲАСИДАГИ ЎЗГАPИШЛАP

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 244-сонли Қарори қабул қилинган.

Pегламент болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига (кейинги ўринларда муассасалар деб аталади) қабул қилиш тартибини белгилайди.

Ушбу Pегламентнинг амал қилиши болаларни давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда татбиқ этилмайди.

Болаларни муассасага қабул қилиш бўйича умумий асослардаги навбатга киритилган анкеталар рўйхати, унда Ўзбекистон Pеспубликаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилади.

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда аризачилар деб аталади) йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш учун ЯИДХПда рўйхатга олинадилар.

Ўзи келган ҳолда мурожаат қилинган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса аризачи давлат хизматлари олиш учун анкетани электрон тарзда мустақил равишда, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда ушбу Pегламентга мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.

Аризачилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Аризачилар анкетада қуйидагиларни кўрсатиш (танлаш) ҳуқуқига эгадирлар:

а) бўш ўринларга эга бўлган муассасани (йўлланма олиш учун);

б) бўш ўринларга эга бўлмаган муассасани (навбатга киритилиши учун);

в) бўш ўринларга эга бўлмаган иккита муассасани (навбатга киритилиши учун);

г) бўш ўринларга эга бўлган битта муассасани (йўлланма олиш учун) ва бўш ўринларга эга бўлмаган бошқа муассасани (навбатга киритилиши учун).

Аризачи фарзандини муассасага қабул қилишнинг кичик ёшга етгунигача навбатга қўйиш ҳуқуқига эга.

Йўлланма муассасага қабул қилиш бўйича кичик ёшга етишидан эрта бўлмаган муддатда берилади.

Анкета расмийлаштирилгандан ва унга зарур маълумотлар киритилгандан кейин аризачи уни ЭPИ билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП аризачиларни давлат хизматлари олиш учун ЭPИнинг албатта мавжуд бўлиши тўғрисида олдиндан хабардор қилишади.

Давлат хизматлари марказлари аризачилар томонидан жойида ЭPИни олиш учун барча зарур шартларни таъминлаши шарт.

Болаларни муассасага қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул амалга оширилади.

У.Сапарбаева, туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

 

Жамиятимизда шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши қонун билан таъқиқланган.

Ўзбекистон Pеспубликасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎPҚ-419-сонли Қонуни қабул қилинган.

Ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

очиқлик ва шаффофлик;

тизимлилик;

давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;

коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;

жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (бундан буён матнда Идоралараро комиссия деб юритилади) ташкил этилади. Идоралараро комиссияни шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти томонидан белгиланади.

Қорақалпоғистон Pеспубликасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар (бундан буён матнда ҳудудий идоралараро комиссиялар деб юритилади) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар суднинг қарорига кўра муайян ҳуқуқлардан, шу жумладан муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ маҳрум этилиши мумкин.

Юридик шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Жамият тараққиётига, фуқаролар манфаатларига путур етказувчи коррупциядек иллатдан қутилишга қарши курашиш хар биримизнинг вазифамиз хисобаланади.

М.Садиков

Туман Давлат хизматлари маркази директори

 

Янгиликни бўлишинг: