"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

Мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш бўйича “Намунали мактаб” кўргазмаси ўтказилди

Айни кунларда таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Ўқув бинолари таъмирланиб, мактаб ҳудуди ободонлаштирилишидан ташқари, ўқув жараёнлари учун зарур бўладиган жиҳоз ва ашёларни ҳам тайёрлаб қўйишга эътибор қаратилмоқда.

22 июнь куни 40-сонли умумтаълим мактабида янги 2018-2019- ўқув йилига тайёргарлик бўйича ҳаракат дастурининг ижроси юзасидан кўргазма ташкил этилди. Тумандаги таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини ўз вақтида сифатли таъминлаш ҳамда бу бўйича таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўлими ва халқ таълими Вазирлигининг тегишли топшириқларини ижро этиш мақсадида ташкил этилган “Намунавий мактаб” кўргазмасида туман Халқ таълими бўлими мудири Отабек Йўлдошев, бўлим мутахассислари, 4-сектор ҳудудида жойлашган мактаблар директорлари ва ўқитувчилари қатнашдилар.

Кўргазмада ўқув-семинар ташкил этилиб, унда ХТБ мудири Отабек Йўлдошев ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар билан бир қаторда, мактабни янги ўқув йилига тайёрлаш борасидаги асосий масалаларга тўхталиб ўтди. Ўқув биноларини таъмирлаш ва мактабни ободонлаштириш билан бирга синф хоналарини зарур жиҳозлар билан таъминлаш, дарсликларни, ўқитувчиларнинг услубий қўлланмаларини тайёрлаш, ўқув жараёнларининг педагогик ва методик таъминотини яхшилаш, ахборот-коммуникацион техникалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш зарурлигини айтиб ўтди.

Ўқув-семинар давомида кимё, биология, физика ва информатика фанлари бўйича мактаб фан ўқитувчилари томонидан тайёрланган лаборатория машғулотларида зарур жиҳозлардан фойдаланиш бўйича тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, ўқув йилига тайёр қилинган фан ва синф хоналари, мактаб кутубхонаси ҳолати билан танишилди.

Кўргазма иштирокчилари янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан мулоҳазаларини билдириб, тегишли таклифлар киритдилар ва ўз ўрнида намуна ҳам олдилар.

О. Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: