"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

Ёш спортчи Кумушой кучли учталикдан жой олди

Моҳир спортчилардан бирига айланган 19-сонли мактаб ўқувчиси Кумушой Норимбетова таэквондо WTF спорт турини мураббий Ойбек Абдуллаевдан пухта ўрганган эди. Мазкур спорт тури бўйича ўтказилиб келинаётган нуфузли мусобақаларда Кумушой фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Шу йил Қорақалпоғистон Pеспубликаси кубоги учун ўтказилган мусобақада ҳам иштирок этиб, Қорақалпоғистон чемпиони бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон Pеспубликаси миқёсида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган мусобақа натижаларига кўра, Кумушой кучли учталикдан жой олди.

У айни кунларда мураббийси Ойбек Абдуллаев билан навбатдаги мусобақага тайёргарлик кўрмоқда.

О. Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: