"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ҚИPМИЗИ ДОНЛАP ХИPМОНГА ТЎКИЛДИ

Айни кунларда туманимизнинг барча ҳудудларидаги буғдойзорлар донлари пишиб етилди ва йиғиштириб олиш мавсуми кечаётир.

“Оқ олтин” овулида қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришга йўналтирилган 30та фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда. Мазкур хўжаликларда 2018 йил ҳосили учун 210 гектар ерга ғалла экилиб, мўл ҳосил етиштириш учун фидойи меҳнат қилинди. Сув танқислиги оқибатларини юмшатиш учун буғдой ниҳолларини илғор усуллар орқали суғориш, баргидан озиқлантириш каби тадбирлар амалга оширилди. Натижада айни кунда сариқ тусга кирган буғдой далаларида мўл ҳосил бунёдга келди.

Етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш мавсуми овулнинг “Суҳроб – Ҳожиакбар” фермер хўжалиги буғдойзорларидан бошланди.

Фермер хўжаликда ўтган йил кузакда 12 гектар майдонга ғалла экилган эди. Мазкур майдонлардан 30 тонна ҳосил ундириб олиш режалаштирилган.

Буғдой даласида илк ўрим бошланган 20 июнь куни хўжалик аъзолари учун гўё байрам бўлди. Ахир ҳалол меҳнатлар эвазига яйдоқ далалар қўйнида халқимизнинг ризқ-рўзи, мўл қирмизи дон бунёдга келиб, хирмонга тўкилиб турса, қувонмай бўладими!

Шу куни хўжалик далаларидан йиғиштириб олинган илк буғдой ҳосили “ТахиатошДон” ҳиссадорлик жамиятининг “Манғит” филиалига топширилди.

Филиалда шу кунгача туманимиздаги 399 та фермер хўжаликлари далаларидан йиғиштириб олинган 2000 тоннадан ортиқ буғдой қабул қилиб олинди.

М.Шомуродов.

Янгиликни бўлишинг: