"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ҚОН ЗАҲИPАСИ МУҲТОЖ ЮPТДОШЛАPИМИЗГА ҲАЁТ БАХШ ЭТАДИ

Ҳаёт тасодифларга тўла. Бугун бахтиёр ва шўх-шодон умргузаронлик қилаётган киши эртага кимнингдир меҳрига муҳтож бўлиб қолиши, кимнингдир инъоми билан ҳаёти хавфдан холи бўлиши мумкин.

Бутунжаҳон Соғликни Сақлаш ташкилоти ва Халқаро қизил ярим ой жамияти федерациялари 14 июнь – Бутунжаҳон донорлар кунини “Ўзгалар ҳақида ўйланг”, “Қон топширинг –ҳаёт улашинг” шиорлари остида ўтказди. Бундан кўзланган мақсад ҳам эмин-эркин ва фаол ҳаёт кечираётган кишилар тасодифий ва бахтсиз ҳодисалар туфайли, турли сурункали касалликлар туфайли қон қуйишга муҳтож бўлиб қолганда уларга беғараз ёрдам беришга чорлашдилар.

Шу муносабат билан 18 июнь куни туман Тиббиёт бирлашмасида ҳам Халқаро донорлар куни муносиб ташкиллаштирилди ва бунга барча тиббиёт ходимлари жалб этилди.

Бирлашманинг Саломатлик бўлими ва Қизил ярим ой жамияти туман бўлими ҳамкорлигида тадбирга катта тайёргарлик кўрилди. Беғараз донорликни тарғиб қилувчи “Яшаш учун имкон беринг”, “Беғараз донорлик”, “Донорлик – савобли ва хайрли иш” каби мавзуларда тарғибот ишлари олиб борилди, буклетлар тарқатилди. Беғараз донорлик туфайли неча-неча юртдошларимизнинг ҳаёти сақлаб қолинаётганлиги, бунингдек савобли ишга бел боғлаётганлар сафи йил сайин кўпаяётганлиги эътироф этилди.

Тадбирда кўп йиллардан бери беғараз қон топшириб келаётган фаол донорлардан ТТБнинг реанимация бўлими мудири Ш.Чоршамов, реаниматолог шифокор И.Сарибоев, қон банки шифокори З.Ўрозбоев, ҳамшира М.Шукуриллаевалар Қизил ярим ой жамияти туман бўлими томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбир ўтказилган кун 40 нафардан зиёд донорлар қон топширишди, 20 литрдан зиёд қон заҳираси тайёрланди. Бу заҳира қайсидир юртдошимизнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилиши тайин.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: