"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

ДОЛЗАPБ МАВЗУДАГИ ДАВPА СУҲБАТИ

Яқинда Уйшин маҳалла фуқаролар йиғинида “Жайхун садоси” интернет радиоси таҳририятининг “Саломатлик – туман бойлик” лойиҳаси доирасида Амударё туманида жорий мавсум учун характерли бўлган юқумли касалликларнинг олдини олиш юзасидан тиббиёт ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида “Жайхун садоси” интернет радиоси таҳририяти ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, маҳалла фуқаролари ва туман ДСЭНМ ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини Уйшин МФЙ раиси Pустам Қўчқоров очди ва олиб борди. У давра суҳбати иштирокчиларига туманимиз матбуотининг бир йўнилиши бўлган “Жайхун садоси” интернет радиоси ижодий жамоаси томонидан олиб борилаётган ишлар, шу жумладан Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Маждиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Саломатлик – туман бойлик” лойиҳаси доирасида туманимиз аҳолиси ўртасида олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот тадбирлари, учрашув ва давра суҳбатларининг аҳамияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг “Саломатлик – туман бойлик” лойиҳаси ҳамкори, “Тараққиёт кўзгуси”

газетаси ва “Жайхун садоси” интернет радиоси мухбири Pобия Йўлдошева сўзга чиқиб, мазкур лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад, эришилган натижалар, хусусан, аҳолининг тиббий маданияти ўсиб бораётгани, бу туманда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, катталар соғлигини муҳофаза этиш борасида эришилаётган ютуқларда акс этаётгани ҳақида гапирди. Сўнгги йилларда оналар ва болалар ўлими кескин камайгани, соғлиқни сақлаш муассасалари замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминлангани боис, аҳоли орасида баъзи юқумли касалликлар умуман учрамаётганини қайд этди.

Давра суҳбати кун тартибидаги асосий масала – “Ботулизм касаллигига чалинмаслик чоралари” мавзусида туман ДСЭНМ овқатланиш гигиенаси бўлими шифокори Гулмурод Сейтназаров маъруза қилди. У ўз маърузасида ботулизм – овқатдан заҳарланиш касаллиги ва унинг келиб чиқиш сабаблари, бу касалликка чалинмаслик учун асосан нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида давра суҳбати иштирокчиларига кенг тушунчалар берди. Хусусан, уй шароитида турли тузламалар, мева компотлари ва шарбатлар, балиқ ва гўшт маҳсулотларидан консервалар тайёрлашда уй бекалари амал қилиши лозим бўлган қоидалар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, бундай маҳсулотлар камида 90-100 даражали иссиқ ҳароратда тайёрланиши зарурлигини, бундан паст даражада тайёрланган маҳсулотлар қисқа вақт ичида истеъмолга яроқсиз ҳолатга келиб, банкаларнинг қопқоқлари бомбаж бўлиб кўтарилиб қолишини, бундай пайтда маҳсулотни йўқ қилиб ташлаш, чуқур кавлаб кўмиш зарурлигини қайд этди. Айниб қолган бундай маҳсулотни истеъмол қилган одам организми жиддий заҳарланиши оқибатида касаллик ривожланиб хавфли асоратларга, ҳатто ўлимга олиб келишини мисоллар тариқасида тушунтирди.

Давра суҳбатида Уйшин МФЙ котиби Фахриддин Тиловбоев, маҳалла фаолларидан Бекберган Қутлимуродов, Насиба Бекберганова, Мақсуд Тўрабоев,Марҳабо Собировалар маъруза бўйича ўз фикрларини билдириш билан бирга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар.

Фуқаролардан тушган саволларга ДСЭНМ овқатланиш гигиенаси бўлими шифокори Гулмурод Сейтназаров батафсил жавоб берди.

Давра суҳбати якунида ҳудуддаги Уйшин, Қумёп, Хонжиғали каби маҳаллаларда “Саломатлик – туман бойлик” лойиҳаси доирасидаги бу каби давра суҳбатларини тез-тез ташкил этиш ва аҳоли кенг қатлами иштирокини таъминлаш тўғрисида келишиб олинди.

P. Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: