"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МАСАЛАЛАPИГА БАҒИШЛАНГАН ДАВPА СУҲБАТИ

8 июнь куни “Қипчоқ” шаҳарча фуқаролар йиғини биносида Амударё тумани тиббиёт бирлашмасининг Саломатлик бўлинмаси томонидан соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, шаҳарча фуқаролар йиғини ходимлари ва шаҳарча фаоллари иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда соғлом турмуш тарзининг асосий кўникмалари, шахсий гигиена асослари, рационал овқатланиш, жисмоний фаоллик, руҳий саломатлик, тиббий кўрикнинг моҳияти, ОИВ, Сил, вирусли гепатит ва бошқа юқумли касалликлардан сақланиш ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан маърузалар тингланди.

Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг Саломатлик бўлинмаси шифокорлари Т. Саидова, М. Эрназаров, норколог шифокор Б. Чоршамов ва умумий амалиёт шифокори С. Юлдашевалар ўз маърузаларида инсон ўз саломатлигини сақлаш йўлида асосан нималарга эътибор бериши кераклиги ҳақида кенг ва аниқ тушунчалар беришга ҳаракат қилдилар.

Давра суҳбати якунида шифокорлар иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар бердилар.

А. ЖУМАНИЁЗОВ.

Фото. Kun.uz

Янгиликни бўлишинг: