"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

АДҲАМ ИБPОҲИМОВ ОСИЁ ЎЙИНЛАPИДА ИШТИPОК ЭТАДИГАН БЎЛДИ

Турли ёшдаги спортчилар ўртасида шу йили бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари ва Осиё Чемпионатига саралаш мусобақалари ўтказилмоқда. Ҳар бир спорт тури бўйича ўтказилаётган мусобақаларда Осиё ўйинларида иштирок этиш учун муносиб номзодлар сараланмоқда.

Яқинда спортнинг Каратэ WKF тури бўйича Тошкент шаҳрида катта ёшдаги спортчилар ўртасида Осиё ўйинларига терма жамоа тузиш учун саралаш мусобақалари ўтказилди. Ушбу мусобақада туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг каратэ бўйича мураббийси Адҳам Иброҳимов ҳам қатнашди. Кўплаб ютуқларни қўлга киритиб, муносиб шогирдлар тайёрлаб келаётган тажрибали мураббий бу мусобақада ҳам ғолибликка эришди ва чемпионликни қўлга киритди. Шунингдек, Адҳам Иброҳимов терма жамоа сафига киритилди ва у ҳам Осиё ўйинлари мусобақаларида қатнашадиган бўлди.

Айни кунларда чемпион Адҳам Иброҳимов Осиё ўйинлари мусобақаларига пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳамида Pажабова,

туман Спорт мактабининг стол теннис

бўйича катта мураббийси.

Янгиликни бўлишинг: