"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

МУPАББИЙ ВА ШОГИPДЛАP МУСОБАҚАДА КУБОКНИ ҚЎЛГА КИPИТДИЛАP

Хоразм вилоятида спортнинг каратэ WKF тури бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида Урганч шаҳридаги “Tiger karate klub” кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада Навоий, Самарқанд вилоятларидан ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Нукус шаҳри, Беруний, Тўрткўл, Амударё туманларидан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этдилар.

Туманимиз спорт мактаби каратэ мураббийси Адҳам Иброҳимов ҳам улар қаторида ўз шогирдлари билан кубокни қўлга киритиш учун мусобақада қатнашди. Иқтидорли мураббийнинг энг ёш шогирдларидан Отабек Отажонов 1-ўрин, Амирхон Озодбоев 3-ўрин, Гўзалой Озодбоева ҳам 3-ўрин ғолиблигига эга бўлдилар. Шунингдек, катта ёшлилар ўртасида бўлиб ўтган кумитэ баҳсларида иштирок этган мураббий Адҳам Иброҳимов ҳам 1-ўрин ғолиблигини ва мусобақа кубогини қўлга киритди.

“Tiger karate klub” кубоги учун ўтказилган мусобақада муваффаққиятли иштирок этган мураббий ва шогирдлар туманимизга катта ютуқлар билан қайтдилар.

Ҳамида Pажабова,

туман Спорт мактабининг мураббийси.

Янгиликни бўлишинг: