"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Мақсад – ҳудудни тоза сақлаш

9 июнь куни Амударё туманидаги “Қипчоқ” шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3680-сонли қарори тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб, унда Амударё тумани адлия бўлими бошлиғи М. Матюсупов, “Қипчоқ” шаҳарча фуқаролар йиғини масъул ходимлари ва шаҳарча аҳолиси вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида “Қипчоқ” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси Н. Холбоев ва туман Адлия бўлими бошлиғи М. Матюсуповлар сўзга чиқишиб, Президентимизнинг ушбу қарорида маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида белгилаб берилган вазифалар ҳақида тушунчалар бердилар.

Давра суҳбатида сўзга чиққан фуқаролар Президентимизнинг “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шу куннинг долзарб масалалари юзасидан қабул қилинган муҳим ҳужжат эканлигини таъкидладилар ва шаҳарча аҳолисининг ҳудудни тоза сақлаш йўлида фаол ҳаракат бошлаганини маълум қилдилар.

Давра суҳбати якунида туман Адлия бўлими бошлиғи М. Матюсупов иштирокчилар саволларига жавоблар берди.

А. Жуманиёзов.

Фото: adolat.uz

Янгиликни бўлишинг: