"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Обод турмуш йили янгиликлари

Мусобақадош теримчилар

Қиличбой овулидаги Худойберган Нуримматов раҳбарлик қилаётган "Нуримматов Худойберган” фермер хўжалигида бу йилги пахта йиғим-терим мавсуми ҳар қачонгидан ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Фермер хўжалиги теримчилари ўртасида ташкил этилган ўзаро мусобақа пахта йиғим-терими суръатининг ошишига омил бўлмоқда.

Фермер хўжалигининг мусобақадош теримчилари Сарагул Аширбова, Динора Қурбонбоева, Меҳрибон Жуматова, Муқаддам Йўлдошева, Саида Қурбонбоева, Дилноза ва Гулноза Хабановалар ҳар куни 110-115 килограммдан пахта теришиб, мусобақа ғолиблари бўлишмоқда.

Тиббий мавзудаги суҳбатлар

Туманимизда пахта йиғим-терими бошланиши билан туман "Саломатлик” маркази ходимлари қишлоқ мехнаткашлари ҳузурига отланишди.

"Саломатлик” маркази ходимлари "оқ олтин”, "Дўрман”, "Холимбег” ва Бобур номли овуллардаги фермер хўжаликларида бўлишиб, пахтакорлар ва уларга яқиндан ёрдам бераётган ҳашарчилар ўртасида турли хил касалликларнинг келиб чиқиши, улардан сақланиш, жароҳатланиш пайтидаги биринчи тиббий ёрдам ҳақида суҳбатлар ўтказишди.

"Саломатлик” маркази ходимларининг меҳнаткашларнинг тиббий саводхонлигини ошириш йўлидаги ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳашарчи талабалар ғайрати

Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институтининг педагогика факультети талабалари "Чойкўл” овулидаги "Йўлдошев Анвар” фермер хўжалигида пахта йиғим-теримида фаол иштирок қилишмоқда.

Ҳашарчи талабаларга барча шароитлар яратиб берилгани боис иш унуми ҳам яхши бўлди. Нтижада қисқа фурсат ичидаёқ талаблар томонидан 50 тонна пахта терилди.

Яна 50 тонна

"Ўрта қалъа” овулидаги 40 центнерчи "Pам Ҳайтимбат” фемер хўжалиги пахтакорлари режадаги 100 тонна ўрнига 130 тонна пахта топшириб, дастлабки ғалабани қўлга киритдилар.

Ҳозирги кунда фермер хўжалиги далаларида ҳар куни 100 нафарга яқин теримчи йиғим-терим ишларида қатнашмоқда.

- Яна 50 тонна пахта йиғиб-териб олсак, ҳар гектар ердан олинган ҳосилдорлик 40 центнерни ташкил этади. Бунга барча имкониятларимиз мавжуд, - дейди фермер Бахтиёр Ҳайтимбетов.

Қисқа фурсат ичида

"Амударё-Панашам” фермер хўжалигида жорий йилда 92 гектар майдонга чигит экилган эди. Хўжалик пахтакорлари баҳор фаслидаги табиат инжиқликларини мардонавор енгиб, далаларда тўлиқ ғўза ниҳоллари ундириб олишга, ғўзаларни агротехника қоидалари асосида сифатли парвариш қилиб, ҳар бир туп ғўзада мўл ҳосил тўплашга эришдилар.

Шу боис хўжалик пахтакорлари қисқа фурсатдаёқ шартномавий режаларини бажаришга эришдилар. Pежадаги 174 тонна ўрнига 185 тонна пахта топширган фермер хўжалиги меҳнаткашлари йиғим-терим ишларини жадал давом эттиришмоқда.

Фермер хўжалигида пахта йиғим-теримида ҳар куни 140-150 киши иштирок қилмоқда.

Илғор теримчилар

"Қипчоқ” овулидаги Жангабой Жумабоев раҳбарлик қилаётган "Жумабоев Жангабой” фермер хўжалиги пахтакорлари давлатга 90 тонна ўрнига 100 тонна пахта топшириб, шартномавий режани бажаришга муваффақ бўлдилар.

Пахта йиғим-теримида фермер хўжалигининг Пардагул Ҳайтакова, Зебо Каримова, Гулистон Олимова, Pаъно Холимбетова ва Шаҳло Ҳайитбоева каби чевар теримчилари фаол иштирок этишиб, кунига 120-130 кг.дан "оқ олтин” теришга эришмоқдалар.

Фермер хўжалиги пахтакорларининг нияти – яна 40 тонна ҳосилни йиғиб-териб олиб давлат хирмонига топширишдан иборат.

Кўп тармоқли фермер хўжалигида

Қиличбой овулидаги Баҳром Полвонов раҳбарлик қилаётган "Полвонов Баҳром” фермер хўжалиги туманимиздаги кўп тармоқли фермер хўжаликларидан бири ҳисобланади.

Ҳозирги кунда хўжаликда балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик ва маиший хизмат соҳлари ривожлантирилмоқда. Бу ишларнинг ташкил этилиши туфайли овулда истиқомат қилаётган кишилардан 10 нафари иш билан таъминланди.

Яқинда бу фермер хўжалигида яна бир қувончли воқеа рўй берди – хўжалик пахтакорлари шартномавий режадаги 241 тонна ўрнига 255 тонна пахта топшириб зафар кучдилар.

- Биз ўз имкониятларимизни чамалаб кўриб, давлатга яна 100 тонна пахта топширишга аҳд қилдик, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Баҳром Полвонов.

Пешқадам пахтакорлар аҳди

Туманимизнинг барча ҳудудларидаги каби Бобур номли овулда ҳам пахта йиғим-терими жадал суръатлар билан давом этмоқда.

Яқинда овулдаги Умид Авазматов раҳбарлик қилган "Умид Азимхўжа” фермер хўжалиги пахтакорлари давлатга 114 тонна ўрнига 130 тонна пахта топшириб, шартнома режасини ошириб адо этишга муваффақ бўлдилар.

Фермер хўжалигининг Зулхумор Pажабова, Назокат Аннасапарова, Жамила Ўтекова, Ўрозгул Ҳайтимбетова ва Мақсуда Ёқубовалар сингари пешқадам теримчиларининг ҳар бирининг мавсум бошидан шу кунгача терган пахталари 4-5 тоннадан ошиб кетди.

Фермер хўжалиги пахтакорлари ўз имкониятларини чамалаб кўриб, давлатга яна 50 тонна пахта топширишга аҳд қилишди.

Янгиликни бўлишинг: