"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

Ҳоким халқ билан мулоқот қилди (+фото)

Ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ҳамда халқ билан мулоқот қилиш мақсадида туман ҳокими Султонбой Йўлдошев ва туман фаоллари 9 июнь куни Амир Темур номли овулга ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишнинг аҳволи ўрганилди. Халқ билан самимий мулоқот қилиниб, саволларига жавоблар берилди.

Дарҳақиқат, ўзаро аҳиллик, бирдамлик, яратиш ва яшнатиш иштиёқида яшаётган халқимиз юртимизнинг ҳар бир қарич ерини обод масканга айлантиришга бел боғлаган. Бу эса юртимиз ободлиги ва турмушимиз фаровонлигига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади. Кўргазмали семинарда маҳалла ҳудудида жойлашган аҳоли хонадонлари, уй олди томорқа ерлари, ҳудуддаги ижтимоий инфратузилма иншоотлари ҳолати кўздан кечирилди.

Овул ҳудудининг ободонлаштирилганлиги ва унинг санитария талабларига жавоб бериши, маҳалла ҳудудидаги ички йўлларнинг аҳволи, аҳолининг шахсий дала томорқаларидан фойдаланиш ҳолати, ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси, тиббий хизмат билан таъминланганлик ҳолати, маҳалла ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ва бошқа мезонлар асосида фуқаролар йиғини фаолиятига ҳам баҳо берилди.

Кўргазмали семинар иштирокчилари Амир темур номли овул фуқаролар йиғини биносига ташриф буюриб, бу ерда йиғин ходимлари ва маҳалла аҳли, ташриф буюрувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Семинар якунида овул фуқаролар йиғини томонидан амалга оширилаётган ишларга баҳо берилиб, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар тилга олинди. Камчиликларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар берилиб, зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Янгиликни бўлишинг: