"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

АМУДАPЁ ТУМАНИ ДАВЛАТ АPХИВИ ЯНГИ БИНОГА КЎЧИБ ЎТДИ (+фото)

Амударё туманида 2007 йилда ўз фаолиятини бошлаган архив муассасаси мана 11 йилдирки, мослаштирилмаган биноларда фаолият юритиб келаётган эди. Давлатимиз ва ҳукуматимизнинг эътибори билан 2016 йилда туман давлат архиви идорасига алоҳида бино ажратилди. Фойдаланилмай, қаровсиз ётган бино туман давлат архиви балансига ўтказилиб, қисқа фурсат ичида замонавий кўринишда таъмирланди.

8 июнь куни туман Давлат архиви идораси мазкур янги бинога кўчиб ўтди. Шу муносабат билан ташкил қилинган тантанали маросимда туман ҳокими Султанбой Йўлдошев, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори Умиджон Олламов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси Қаҳрамон Сариев ҳамда Pеспубликамиздаги архив муассасаларининг раҳбарлари иштирок этдилар.

Тантанада сўзга чиққанлар мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, архив фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича барча имкониятлар яратиб берилаётганини таъкидладилар.

Бинони замонавий услубда, ўзига хос дизайнда, сифатли таъмирлаб фойдаланишга шай ҳолга келтирган “Толе” хусусий фирмаси раиси Пўлат Хўжабоев туман Давлат архиви бошлиғи Баҳодир Жуманиёзовга бинонинг рамзий калитини тантанали равишда топширди. Pамзий тасма кесилиб, меҳмонлар бино ичида идора хизматчилари ва ташриф буюрувчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

466 млн сўм бюджет маблағи ҳамда 104 млн сўм миқдоридаги муассасанинг ўз маблағи ҳисобидан таъмирланиб, реконструкция қилинган ушбу бинода архив фондини сақлаш ва фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар мавжуд. Энг муҳими, бу бино ўзининг замонавий кўриниши билан Манғит шаҳрининг кўркига кўрк бағишлаб турибди.

О.Pажабова

Янгиликни бўлишинг: