"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

УЙШИНДА “ҚУШЛАP САЙЛИ” ТАДБИPИ ЎТКАЗИЛДИ

Яқинда туман Маданият бўлимига қарашли “Уйшин” маданият ва аҳоли дам марказида “Қушлар сайли” деб номланган адабий мусиқий тадбир ўтказилди.

Овул аҳолисининг, айниқса ёзги таътилда мароқли дам олаётган ўқувчи ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, уларда табиатга, хусусан, ҳудудимизда яшайдиган турли қушларга меҳр уйғотиш, қушлар ҳаёти ҳақида кўплаб маълумотлар етказиш мақсадида ташкиллаштирилган тадбирга ташриф буюрувчилар томошалар залида марказ тўгараклари аъзолари томонидан 50 дан ортиқ қушларнинг қоғозга чизилган, матога тўқилган расмлари билан танишдилар.

Она табиатимизни, унинг ажралмас бўлаги бўлган қушларни асраб-авайлашга, келгуси авлодларга мерос қилиб қолдиришга чорловчи куй-қўшиқлар йиғилганларни ўзига жалб этди.

Мавлуда Мадреимова.

Янгиликни бўлишинг: