"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Мақсад – сувдан тежамли ва унумли фойдаланиш

Амударё туманида сувдан тежамли ва унумли фойдаланиш мақсадида экинларни суғоришнинг турли усуллари жорий этилмоқда. Масалан тумандаги “Сарвиноз сифатли сервис” МЧЖнинг 3 гектарлик боғида, “Давлатёров Санъат” фермер хўжалигининг 4 гектарлик боғида ва “Айтбоев Комил” фермер хўжалигининг 4 гектарлик боғида мевали дарахтларнинг томчилатиб суғориш усули жорий этилмоқда.

Тумандаги “Бобониёзов Фарҳод”, “Мағлиё Соҳибжон”, “Азамат Бунёд” ва “Нурбек Тўрамуротович” фермер хўжаликларида пахта эгатларига клёнка тўшаб суғориш, шунингдек яна бир қанча фермер хўжаликларида пахтани эгилувчан кўчма қувурлар ёрдамида суғориш режалаштирилмоқда. Бундай эгилувчан қувурлар фермер хўжаликларига “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси орқали етказиб берилади.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: