"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

ЭКИНЛАPНИ БИОЛОГИК ҲИМОЯ ҚИЛИШ – БУГУННИНГ ДОЛЗАPБ МАСАЛАСИ

Амударё туманида қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Айни кунда туманда фаолият кўрсатаётган 16 та биолабораторияларда қишлоқ хўжалиги экинларини турли зараркунандалардан биологик ҳимоя қилиш мақсадида етарли даражада трихограма, олтинкўз ва брикон ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Яқинда ушбу биолабораториялар 85 тонна арпа, 2400 кг. шакар, 1200 кг. мева ва 1200 кг. маргарин озуқа субстратлари билан таъминланди.

Биолабораторияларда шу кунгача 60 тоннага яқин арпага махсус ишлов берилди, 53,4 кг. трихограмма ва 42 млн дона олтинкўз этномофаги ишлаб чиқарилди.

Айни кунда пахта далаларида трипсга қарши суспензия сепиш ишлари олиб борилаяпти. Бу ишларга 47 та ОВХ пуркагичлар жалб қилинган.

Амударё тумани деҳқонлари қишлоқ хўжалиги экинлари касалликларига ва уларнинг зараркунандаларига қарши курашни кучайтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири, деб билишмоқда.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: