"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ МУPОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Шу йилнинг 10 май куни фуқаро С. Худойберганова Амударё тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг “Ишонч телефони” орқали мурожаат этиб, “Манғит савдо комплекси” МЧЖ дўконларидан бирининг сотувчиси унга қўпол муносабатда бўлиб, олдин келишилган бўлишига қарамасдан харид қилинган товарни бошқасига алмаштириб беришни рад қилаётгани ҳақида шикоят қилган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан истеъмолчининг мурожаати тезда ўрганиб чиқилиб, сотувчига тегишли қонунлар бўйича тушунчалар берилган.

Ўз мурожаатининг ижобий ҳал этилганидан хурсанд бўлган харидор С. Худойберганова истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимларига ўз миннатдорчилигини ёзма равишда изҳор этган.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: