"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

СПОPТ ВА ФАН ТЎГАPАКЛАPИ – БОЛАНИНГ ДУНЁҚАPАШИНИ ШАКЛЛАНТИPАДИ

Боланинг ақлий ва жисмоний жиҳатлан шаклланишида мактаб таълими билан спортнинг омухталиги муҳим аҳамиятга эга. Чунки эрталабки бадантарбия ёки бирон бир спорт тури билан мунтазам шуғилланадиган бола тетик ва ақлий фаол бўлади ҳамда дарсларни осон ўзлаштиради. Бундай болаларда эркин фикрлаш қобилияти ҳам эрта шаклланади.

Мен ўз педагогик фаолиятимда болаларнинг фанларни ўзлаштиришида спортнинг, шу баробарида фанлар бўйича қизиқарли ўйинларнинг самарасини кўп бора кузатганман. Ўзим ишлайдиган 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари орасида нафақат билимдонлар, балки турли кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларининг ғолиблари ҳам кўп.

Яқинда Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ўтказилган Каратэ –ВКФ бўйича 5 ёшдан 17 ёшгача ва 18 ёшдан катта бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасидаги вилоят очиқ чемпионатининг кумитэ баҳсларида мактабимизнинг 1-синф ўқувчиси Амирхон Озодбоев II Даражали диплом, кумуш медал соҳиби бўлди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қорақолпоғистон Каратэ Федерацияси собиқ президенти Халилла Алиев ва Каратэ кураши бўйича Ўзбекистон чемпиони Pуслан Тўраевлар хотирасига бағишлаб ўтказилган Хотира турнирида эса 16-мактаб ўқувчиси Гўзалой Озодбоева фахрли учинчи ўринни эгаллади. Гўзалой ҳам Навоий вилоятида ўтказилган очиқ чемпионатда 8-9 ёшли қиз болалар ўртасидаги баҳсларда 2-ўринни эгаллади ва II Даражали диплом, кумуш медал соҳибаси бўлди.

Ҳар иккала ўқувчимиз ҳам ўқишда ва жамоат ишларида фаоллиги, дунёқарашининг кенглиги билан ажралиб турадилар. Айниқса, синфда ва синфлараро ўтказиладиган “Қизиқарли математика”, “Қизиқарли она тили”, “Инглиз тилида сўзлашамиз” каби заковат баҳсларида саволларга тез, дадил ва аниқ жавоб беришга интиладилар. Бундан ҳам мухими, спортга ошно ўқувчиларимизни кун бўйи тетиклик ва фаоллик тарк этмайди. Ҳар бир дарсга онгли равишда, қизиқувчанлик билан ёндашадилар.

Демак, бола оиладами, мактабда бўладими, шахсий қизиқишлари эътиборга олинса ва унинг ўзи ёқтирган машғулот билан шуғулланиши учун шароит яратиб берилса, ўқувчининг фанларни ўзлаштиришида муаммо бўлмайди. Айниқса, спорт тўгараклари, мусиқий таълим, фанлар бўйича тўгаракларга қатнашувчи бола ҳаётга соғлом назар балан қарашни ўрганади, билимга интилувчан, интизомли бўлиб улғаяди.

Шарофат ЖУМАТОВА, 16-сонли ихтисослаштирилган давлат

умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: