"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

ЯНГИ ИНСПЕКЦИЯ АГPАP СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАPНИНГ ТЎЛА АМАЛГА ОШИPИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Инсон ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ресурсалардан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аграр соҳани ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 7 майда “Ўзбекистон Pеспубликаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор асосида эндиликда Бош прокуратура ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Шу йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Pеспубликаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси ва вилоятлар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

қишлоқ ва сув хўжалиги шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳолати;

пахта ва дон экинларининг уруғларини давлат томонидан буюртма қилиш, тайёрлаш, алоҳида қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат заҳираларини давлат буюртмасининг режали амалга оширилишига мувофиқ ҳажмларда шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши;

дон экинлари, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотлар давлат ресурсларининг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши таъминланиши;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши;

қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш;

сунъий сув объектларида сувдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши;

идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши;

экспорт-импорт ва республика ичидаги ташкилотларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш;

ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш вазифалари юкланади.

Ўйлаймизки, шу йилнинг 1 августидан кучга кираётган Қарор мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тартиб-қоидаларига тўла амал қилинишига эришишга муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, Инспекция фаолияти йўлга қўйилиши билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги амалдаги барча қонунларнинг бажарилиши устидан прокуратура органларининг доимий назорати ўрнатилиб, аграр соҳасига жорий этилаётган ислоҳотларнинг тўла амалга оширилиши таъминланади.

Е.Т.Бозорбоев, Ўзбекистон Pеспубликаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи

ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан

назорат қилиш инспекцияси Амударё туман

бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.

Янгиликни бўлишинг: