"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

ПИЛЛА ТЕPИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ

Жорий йил ипак қурти боқиш мавсуми олдидан туманимиздаги 377 та фермер хўжаликларига 2992 қути ипак қурти уруғи тарқатилди. Фермер хўжаликлари билан “ASIA SILK” шўъба корхонаси ўртасида 163,3 тонна юқори сифатли пилла ҳосили етказиб бериш бўйича шартнома тузилиб, пиллакорлар учун зарур шароитлар яратиб берилди. Ҳар бир қути қурт уруғи парвариши учун пиллакорларга бўнак тариқасида шартнома бўйича олдиндан тўловлар амалга оширилди.

Айни кунларда пиллакорлар томонидан етиштирилган ҳосилни пилла қабул қилиш масканларига топшириш қизғин паллага кирди. Шу йилнинг 4 июнь санасигача йиллик ҳосилнинг 14,3 фоизи, яъни 23,4 тонна юқори сифатли саноат хом ашёси қабул қилиб олинди.

Етиштирилган пилла ҳосилини ўз вақтида қабул қилиш, намлик даражаси меъёрдан ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида пиллани қабул қилиш масканларида барча зарур шароитлар яратилиб, лаборатория таҳлиллари учун замонавий ускуналар ўрнатилган. Бу эса пиллакорлар меҳнатини ҳаққоний баҳолаш имконини бермоқда.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: