"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

МУСТАҲКАМ ОЗУҚА БАЗАСИ – МЎЛ ПИЛЛА ҲОСИЛИ ЕТИШТИPИШГА ОМИЛ БЎЛАЯПТИ

Бу йил 163,3 тонна “Кумуш тола” етиштиришга бел боғлаган амударёлик пиллакорлар 2992 қути ипак қурти уруғини меҳр билан парваришлаб, яхши натижаларга эришмоқдалар.

Бунда албатта мавжуд тутзорларда тут дарахтларини парваришлаш ишларининг яхши ташкил этилганлиги туфайли мустаҳкам озуқа базасининг яратилганлиги муҳим омил бўлаётир.

Туманда бу йилнинг эрта баҳорида янги тутзорларни ташкил этиш бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди. Натижада туманда 20 гектар ерга 181000 дона тут кўчатлари ўтқизилиб, янги тут плантациялари ташкил этилди.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: