"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

СУВ ТАНҚИСЛИГИ PЎЙ БЕPСА, НИМА БЎЛАДИ?

Амударёлик деҳқонлар шундай саволга жавоб топиш учун ўтган йилнинг куз ойларидан бошлаб тинимсиз ҳаракат қилмоқдалар. Ниҳоят бу масала туман қишлоқ хўжалиги ходимлари назарида ечимини топди.

Сув танқислиги кутилаётган йилда туманда мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида навбатлаб суғоришни ташкил этиш, экинларни шарбат усулида суғоришдан фойдаланишни йўлга қўйиш белгилаб олинди.

Сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида 6,59 км. узунликдаги насос станцияларига сув келтирувчи каналлар, 19,7 км. узунликдаги хўжаликлараро каналлар, 57,55 км узунликдаги ички хўжалик каналлари механизм ёрдамида, 251,0 км ички ариқлар қўл кучи билан тозаланди. Шунингдек, 17 та гидротехник иншоотлар, 95 та фермерлар сув олиш қулоқлари жиҳозланди ва уларнинг 66 таси таъмирланди.

Кутилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини янада юмшатиш мақсадида туманнинг 5 та хўжалигида хўжаликлараро коллекторлар сувларидан ҳам фойдаланиш режалаштирилди.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: