"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

18 НАФАP ҲУНАPМАНДЛАPГА ЖАМИ ЯPИМ МИЛЛИАPД СЎМДАН ОPТИҚ КPЕДИТЛАP АЖPАТИЛДИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли фармойиши миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъати ривожлантириш ва шу асосда янги иш ўринлари ташкил этишда катта аҳамиятга эга.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича Амударё туманида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Туман ҳокимлиги томонидан туманда ҳунармандчилик билан шуғулланувчи оилалар ва фуқаролар иштирокида йиғилишлар ўтказилди. Ушбу фуқароларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолиги таъминланди ҳамда “Микрокредитбанк” томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилмоқда.

Жумладан, бугунги кунгача тумандаги 18 нафар ҳунармандларга қайта молиялаштириш фоиз ставкасидан ошмаган ҳолда жами 555 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

Янгиликни бўлишинг: