"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

АМУДАPЁДА ТУPИЗМНИ PИВОЖЛАНТИPИШ БЎЙИЧА ҚАНДАЙ ИШЛАP ҚИЛИНМОҚДА?

Хорижий сайёҳларнинг келишини кўпайтириш учун уларга қулай шароит яратиш, кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш, шунингдек, ички туризмни ривожлантириш мақсадида Амударё туманида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари P.Салаев халқ депутатлари туман Кенгашининг 47-сессиясидаги ҳисоботида айтиб ўтди.

Жумладан, туманда 5 та аҳоли уйлари хатловдан ўтказилиб, меҳмон уйлари сифатида белгиланди ҳамда меҳмонларни қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилди.

Туристлар гавжум бўладиган ҳудудларда, жумладан, маданий мерос объектлари, бозорлар, кафелар, ресторанлар ҳудудидаги санитария-гигиена шахобчаларини талабга жавоб берувчи қайта таъмирлаш ёки бузиб қайта қуриш бўйича ҳам амалий ишлар қилинмоқда. Туманда 6 та объект, жумладан, Туман истироҳат боғи, “Бек” тўйхонаси, “Афруза” кафеси, “Истиқлол” тўйхонаси, “Орзу” тўйхонаси ҳамда “Чилпиқ” маданий ёдгорлиги ҳудудида санитар-гигиеник шаҳобчаларини таъмирлаш ва қайта қуриш бўйича туман Санитария-эпидемиология маркази билан биргаликда ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат қил” дастури доирасида  туман аҳолисининг бошқа туман ва шаҳарлар, тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар, музейларга ташрифини ташкил этиш мақсадида тумандаги идора ва ташкилотлар, маҳаллалар ҳамда мактаб ўқувчиларидан иборат жами 7 минг нафарга яқин фуқароларнинг Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига саёҳати ташкил этилди.

Янгиликни бўлишинг: