"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

Пилла терими қизғин давом этмоқда (+видео)

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари қаторида пиллачиликни ривожлантиришга, саноат учун ушбу зарур хомашёнинг сифати ва ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани бугун ўз самарасини бермоқда. Пиллачилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, республика пиллачилик тармоғига уни модернизациялаш ва янги ишлаб чиқаришларни вужудга келтириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, жаҳон бозорида рақобатбардош тайёр маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш мақсадида қатор ҳужжатлар қабул қилиниб, улар соҳа ривожида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Президентимиз ва Ҳукумати томонидан пиллачилик соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, пилла етиштирувчи фермер хўжаликларга ипак қурти парваришлаш учун зарур бўлган моддий-техника ресурслари ҳамда жиҳозлар билан ўз вақтида ва тўлиқ таъминланаётгани юртимизда пиллачилик бўйича катта ютуқларга эришишга замин яратмоқда.

Етти хазинанинг бири, дея таърифланувчи ипак қуртини парваришлаб, кунни тунга улаб меҳнат қилаётган пиллакорларимизнинг меҳнатлари ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Ипак қурти боқиш, пилла етиштириш заҳматли иш.

Улар етиштирган пилла туманимизда қайта ишланади, ўнлаб ёшларимиз иш билан банд бўлади, даромад топади. Ундан тайёрлаган ипак калавалари хориж давлатларига экспорт қилиниб, заҳматли меҳнатлар натижасидан дунёнинг қайсидир бурчагидаги кишилар фойдаланади, бунинг натижасида давлатимиз бюджетига маблағ келиб тушади. Умид қиламизки, бу йил пиллакорларимиз қишлоқ хўжалигидаги дастлабки хирмонни юксак кўтариб, ғаллакор ва пахтакорларимизга ўрнак бўлади.

Янгиликни бўлишинг: