"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 47-сессияси ҳақида ахборот (+видео)

30 май куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 47-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияда дастлаб Қорақалпоғистон Pеспубликаси Экология ва артоф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Турғанбой Хожаназаров ҳисобот берди. Ҳисоботда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир қонун талаблари ижроси устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ҳисобот даврида биргина сувни муҳофаза қилиш зоналарида ҳуқуқбузарлар томонидан ноқонуний равишда чиқиндиларни жойлаштирганлик юзасидан 45 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан 7,4 млн. сўм миқдорда маъмурий чоралар кўрилган. “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ходимлари билан биргаликда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юзасидан ҳудуддаги корхона ва ташкилотлардан  шу кунга қадар жами 5 минг 300 та хонадондан 4 минг 433 таси билан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш  учун  шартномалар тузилган. Шу кунга қадар аҳолига шартнома асосида 60 млн сўмликдан ортиқ,   юридик ташкилотларга 21 млн  сўм, бюджет ташкилотларига эса 56 млн сўмдан ортиқ хизматлар кўрсатилган. 

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Pашид Салаевнинг туманда туризм ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда туман ҳудудида туризм инфратузилмасини шакллантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Жумладан, туманда аҳоли уйлари хатловдан ўтказилиб, 5 та хонадан меҳмон уйлар сифатида белгиланган ҳамда меҳмонларни қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилган. “Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат қил” дастури доирасида жами 7000 нафарга яқин туманимиз аҳолиси мамлакатимизнинг турли ҳудудларига сайёҳат қилдилар. Бу борадаги ишларни тизимли равишда ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Кун тартибидаги учинчи масала – деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиш ҳолати бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Аширбой Қўушаев ҳисобот берди. Депутатларга овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ҳудуддаги томорқа ерларига экин экилишини мониторинг қилиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Сессияда шунингдек, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактика инспекторлари ишларини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи А.Қурбониязовнинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги барча масалалар бўйича билдирилган таклифлар, фикр ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: