"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

ИБPАТЛИ ОИЛА – ЖАМИЯТ КЎPКИ

Оила – муқаддас қўрғон. Оила қадриятлари, асрлар оша авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъана ва урф-одатлар эса оиланинг ҳар бир аъзоси учун қадрли. Айниқса, нуроний отахон ва онахонларимизнинг ўзига хос ҳаётий тажрибалари жамиятимиз кўзгуси бўлган ибратли оилаларнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан туманимизда 10-17 май кунлари оила ҳафталиги ўтказилди. Ҳафталикда овул ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи барча оилалар қамраб олиниб, уларнинг турмуш тарзлари, маҳалла ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрни, оилаларда яратилган ишбилармонлик ва ўзига хос тарбиявий муҳит масъуллар томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот Марказининг туман бўлими ҳамда туман Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган ушбу ҳафталик давомида Халқаро оила кунига бағишланган “Ибратли оила” республика кўрик-танловининг маҳалла босқичи ҳам бўлиб ўтди. Унда ҳар томонлама етук ва баркамол фарзандларни тарбиялаб вояга етказган, ўз оилаларида ҳаётнинг абадийлигини, авлодлар давомийлигини таъминлаган, муқаддас урф-одат ва анъаналаримизни сақлаган, келажак наслларни муносиб инсонлар қилиб вояга етказиб, она Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган оилаларнинг соҳиб ва соҳибалари “Ибратли оила” кўрик-танловининг маҳалла босқичи ғолиблари бўлдилар.

Жорий йилнинг 17 май куни Манғит шаҳридаги истироҳат боғида Халқаро оила куни муносабати билан ўтказилган оила ҳафталигида фаол иштирок этган “Ибратли оила” кўрик-танловининг маҳалла босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туманимиздаги овул ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи тадбиркор оилаларнинг ишлаб чиқарган ва етиштирган маҳсулотларидан ташкил топган кўргазма ҳам намойиш этилди. Ҳунарманд Абдушариф Машарипов, ёш инновациячи Аброрбек Ҳайитбоев, тикувчи-модельер Тамара Юсуповаларнинг маҳсулотлари барчага манзур бўлди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова оила ҳафталигида фаол иштирок этган туманимиздаги ибратли оилаларнинг ўзига хос гўзал тутумлари, уларда шаклланган миллий менталитетимизга мос маънавий-маърифий тарбия усулларини барчага намуна қилиб кўрсатди ҳамда бу оилаларда вояга етган фарзандларнинг ҳаётда эришаётган ютуқлари, “Ибратли оила” кўрик-танловининг аҳамияти ҳақида гапирди.

Шунингдек, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот Марказининг туман бўлими раҳбари Гулшод Юсупова, “Гулзор” маҳалласида истиқомат қилувчи ибратли оила соҳиби Абдулла Хўжаметов, “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Жонгилбека ҳожи Pаҳим Бобожон қизи ва бошқалар ҳам сўзга чиқишиб, мустаҳкам оиланинг шаклланишида миллий урф-одат ва анъаналарнинг аҳамияти ғоят муҳим эканлигини таъкидладилар.

“Ибратли оила” республика кўрик-танловининг маҳалла босқичи ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар ва мазкур кўрик-танловнинг жорий йил июнь ойида бўлиб ўтадиган туман босқичига йўлланма олдилар. Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган мароқли концерт дастури барчага хуш кайфият бағишлади.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Суратда: «Ибратли оила» кўрик-танловининг туман босқичи иштирокчиси,

Арна бўйи маҳалласида яшовчи Товбоевлар оиласи.

Янгиликни бўлишинг: