"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

“СОҒЛОМЖОН - ПОЛВОНЖОН” СПОPТ МУСОБАҚАЛАPИ – ЖИСМОНИЙ ЕТУКЛИК МЕЗОНИ

Мактабгача таълим муассасаларида болажонларни мактаб таълимига тайёрлаш, уларнинг жисмонан ва маънан шаклланишида болаларбоп қизиқарли спорт ўйинлари муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, ҳар йили туман МТМ лари тарбияланувчилари ўртасида “Соғломжон - Полвонжон” спорт мусобақалари ўтказилади.

Жорий йилнинг 29 май куни болажонларни диққатни жамлаш, ўзига ишонч, жисмоний етукликка интилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган мазкур спорт мусобақаларининг худудий босқичида ғолибликни қўлга киритган МТМлар жамоалари ўртасида туман биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда худудий босқичларда муваффақиятли иштирок этган 7 та МТМ тарбияланувчиларидан иборат жамоалар ўзаро куч синашдилар.

Қизиқарли спорт ўйинлари асосида ўтган баҳсларда 4-сонли МТМ 1-ўринни эгаллади. 31-сонли МТМ болажонлари 2-ўрин, 41-сонли МТМ болажонлари эса 3-ўрин соҳиби бўлишди.

“Соғломжон - Полвонжон” спорт мусобақаларининг ғолибларига ташкилотчилар томонидан совғалар беришди.

Pобия Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: