"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

ФИЗИКА ФАНИДАН БЕЛЛАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ўқувчилар ўртасида фанлар бўйича беллашувлар ўтказилиб турилиши уларнинг ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ўқув йили якунланиши арафасида ўқувчилар олган билимларни мустаҳкамлаш ва янада кенгроқ тушунча олишларини таъминлаш мақсадида 36- ва 27- мактаб ўқувчилари ўртасида физика фани бўйича беллашув ўтказилди. Беллашув 6 та шарт асосида ўтказилиб, ўқувчиларнинг фан бўйича олган билимлари амалиётда синалди.

Ўқувчилар беллашув жараёнида физика фанига доир формулалар асосида масалалар ечдилар. Амалий лаборатория ишларини ўтказдилар. Фан билимдонлари бир-биридан ортда қолмасликка ҳаракат қилдилар.

Беллашув якунида билимлар тенг келиб, дуранг натижага эришилди ва дўстлик ғалаба қозонди.

Нигора Бозорбоева, Ёшлар иттифоқи

“Камалак” ташкилоти 36-мактаб етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: