"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

ТЎЛҚИН ОВУЛИДА САЙЁP ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

19 май куни туманимизнинг “Тўлқин” овули ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг турмуши сифатини ошириш, муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш чораларини кўриш мақсадида сектор раҳбари, туман ҳокими С.Йўлдашев мазкур овулда сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда бошқа секторлар раҳбарлари, аъзолари, туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ходимлари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари, тижорат банкларининг туманимизда фаолият юритаётган филиаллари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Учрашувда овул аҳолиси турмушини янада яхшилашга хизмат қилувчи ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш юзасидан, шунингдек оилавий муаммоларининг ҳал қилиниши юзасидан сайёр қабулга ёзилган фуқаролар қабул қилинди ва мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабулда фуқаро Б.Ортиқов ҳудуддаги 33 сонли мактаб ва “Вайс овул”ни боғлайдиган улкан асфальт йўл четига ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлакчаси қуриб берилишини, У.Болтабоев “Қўлберган бобо” қабристонига ўтиладиган Қипчоқ арна кўпригини таъмирлаш, собиқ “Маданият” ҚВП биносида мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш, Г.Йўлдошев “Тўлқин” овулидан ўтадиган улкан айланма йўлнинг  овул ҳудудидаги қисми яроқсиз ҳолга келиб қолганлигидан реконструкция қилинишига амалий ёрдам бериш, қишлоқ хўжалиги экинларини озиқлантиришда фойдаланиладиган минерал ўғитлар нархини пасайтириш, З.Собировнинг “Боғоноли” аҳоли пунктида футбол майдончаси, савдо дўкони қуришга ер участкаси ажратиш, А.Матёқубов бемор онасига фуқаролик паспортини олишга ёрдам бериш, С.Боймуродов “Микрокредитбанк”дан овул фуқароларига ажратилаётган кредитларни ўз муддатида берилишини таъминлаш, Г.Қодиров “Хўжа бобо” қабристони ҳудудини аниқлаб бериш ва қабристонга қоровулхона қуриш, К.Холбоев ўғли ва ўзига фуқаролик паспорти олишга амалий ёрдам бериш ҳақида мурожаат қилдилар.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилиб, чоралар кўрилиши ва бу ҳақда фуқароларга маълум қилиниши тушунтирилди.

Шунингдек, Т.Йўлдошев, С.Боймуродовларнинг мурожаатларига қонун доирасида тушунтиришлар берилди.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: