"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

“Қизиқарли математика” тадбири ҳақиқатдан ҳам қизиқарли ўтди

Математика – барча фанларнинг калитидир. Мўжизакор бу фан кириб бормаган биронта ҳам соҳа йўқ. Туманимиздаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг математика фанига ихтисослаштирилган 2-“в” синфида бўлиб ўтган “Қизиқарли математика” деб номланган тадбирда ўқувчилар математик амаллар, рақамлар, тенгламаларнинг ҳам насрий, ҳам шеърий ифодаларини айтиб беришиб, буни амалда кўрсата олдилар.

Тадбирда болалар бир-бирларига математик саволлар беришди, саволларга жавобларни шеърий ифода этишди. Шунингдек, математика фанининг ҳаётдаги ўрни ҳақида мисоллар келтиришиб, ўз ҳаракатлари билан ифодалаб беришди.

“Қизиқарли математика ” тадбири ҳақиқатдан ҳам жуда қизиқарли ўтди, – дейди 2-“в” синф раҳбари Шаҳноза Қиличева. – Бундай тадбирларни бемалол ноанъанавий дарс туркумига киритиш мумкин. Чунки болалар математик амалларни ўз ҳаётлари билан боғлиқ тарзда бажарадилар. Чунки ҳар бир рақам ва тенгламаларни ечишда кундалик ҳаётда ўзлари ўйнайдиган ўйинларга мурожат этилади. Математик амалларнинг шеърий талқини эса уларнинг фикрини чархлаб, бу борадаги билимларини мустаҳкамлайди.

Тадбир якунида энг фаол ва билимдон ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

P. Йўлдошева

Янгиликни бўлишинг: