"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

Амударёда ғалла ўрим-йиғимига қандай тайёргарлик кўрилмоқда?

Жорий йил ҳосили учун Амударё тумани бўйича 398 та фермер хўжаликларининг жами 3000 гектар ерига ғалла экилган эди. Шунинг 26 та фермер хўжалигининг 233 гектар ерига уруғлик учун, 2767 гектар майдонга товар дон экилди.

Яқинлашиб келаётган ғалла ўрим-йиғимини қисқа муддатларда ва нобудгарчиликларга йўл қўймасдан йиғиб-териб олиш, давлат хирмонига топшириш учун пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Бунинг учун 6 та ўрим-йиғим отрядлари тузилди. Бу отрядларга 14 та комбайнлар бириктирилиб, созлаб қўйилди.

Жорий йил ғалла ўрим-йиғим мавсумида ғаллани ўриш, ташиш, сомонидан тозалаш ва ғалладан бўшаган майдонларни пешма-пеш шудгорлаш учун жами 699,1 млн. сўм маблағ, шу жумладан, 12.6 млн. сўм техникалар сервис хизматлари учун, 28.7 млн. сўм эҳтиёт қисмлар учун, 529.9 млн. сўм ёнилғи мойлаш материаллари учун ажратилган. Шунингдек, иш ҳақи учун 128 млн. сўм сарфланади.

Бундан ташқари, ғаллани ўриб-йиғиш учун 309.5 млн. сўм, дон ташиш ишлари учун 122.6 млн. сўм, ғалла ўрилган майдонларнинг сомонини ташиш ишлари учун 267 млн. сўм маблағ сарфланиши кутилмоқда.

Ғалла – халқимиз ризқи. Деҳқонларимизнинг фидойи меҳнатлари эвазига бунёдга келган ҳосилни нест-нобуд қилмай сифатли йиғиштириб олиб, давлат омборига топширилиши учун зарур барча чора-тадбирлар амалга  оширилади.

О.Pажабова

Янгиликни бўлишинг: