"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

Амударёда ҳоким ўринбосарлари ва раҳбар кадрлар учун семинар ташкил қилинди

Маҳаллий ижроия ҳокимиятининг қуйи бўғинларида мамлакатимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали ва тизимли ижросини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ва сифатини оширишда бевосита туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарларининг касбий маҳорати, масъулияти ва жавобгарлигини ошириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Pеспубликамиз ҳудудидаги барча туманларда ўқув-семинар ташкил этилмоқда.

Туманимизда ҳам 23-25 май кунлари туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда уларнинг мажмуаларига тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳокимлик мутахассислари учун ўқув-амалий семинар ўтказилди. Уч кун давом этган ўқув-семинар машғулотларида иштирокчилар 6 гуруҳга бўлинган ҳолда касбий маҳоратини оширдилар.

Ўқув-семинар зарур жиҳозлар билан таъминланган хоналарда белгиланган ўқув-дастур  асосида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўўрсаткичлари, ўзига хос хусусиятлари ва муаммоларига доир мавзулар бўйича ўтказилди. Мавзуларни тингловчиларга етказишда интерактив мулоқот, савол-жавоб ва кейс-стади, ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш ва ўйин усулларидан фойдаланилди.

Тингловчилар томонидан берилган таклифлар ва кўтарилган муаммолардан келиб чиқиб “Йўл харита”лари ва иш режалари ишлаб чиқилди. “Йўл харита”сининг ижро механизмлари ва мониторинги ҳам эътибордан четда қолмади. “Йўл харита”лари ва иш режаларининг бажарилишини тизимли ташкиллаштириш бўйича ҳоким ўринбосарларига кунлик, ҳафталик, ойлик “календарь иш режалари”  тайёрлаб берилди. 

Ўқув-семинар машғулотларини Тошкент Педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ва Қорақалпоқ Давлат университетининг маҳоратли педагог ўқитувчилари олиб бордилар. Машғулотлар давомида барча тингловчилар зарур билимларни олиб, амалий кўникмаларга эга бўлдилар.

Ўқув-семинар якунига бағишланган тадбирда туман ҳокими С.Йўлдашев иштирок этди ва педагог-ўқитувчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, ҳокимлик томонидан тайёрланган дипломларни топширди.

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА

Янгиликни бўлишинг: