"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

ЁШ ТЕННИСЧИЛАP ҚОPАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНИ

Pеспубликамизда ёш спортчилар ўртасида турли спортлар бўйича Чемпионат мусобақалари ўтказилмоқда. Туманимиз спорт мактаби спортчилари ушбу мусобқаларда иштирок этиб, мутлақ ғолибликни, яъни чемпионликни қўлга киритишга муваффақ бўлмоқдалар.

Яқинда Нукус шаҳрида 14-16 ёшдаги ўсмирлар ўртасида стол тенниси бўйича Қорақалпоғистон Чемпионати учун мусобақа ўтказилди. Мусобақада туманимиз спорт мактаби ёш спортчилари ҳам иштирок этдилар. Мусобақа жараёнида спортчиларимиз тезкорлик, абжирлик ва чаққонликда рақиблардан орта қолмасликка ҳаракат қилдилар.

Натижада ўз рақибларидан устун келишга эришган ёш спортчи Жамшид Юсуфбоев якка турдаги мусобақа чемпиони бўлиб, фахрли 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, қизлар ўртасида ўтказилган жуфтлик ўйинларида Мадина Шомуродова ҳамда Муҳаббат Хўжабоевалар ҳам 1-ўрин ғолиблигини қўлга киритдилар. Ёш иштирокчилардан Севинч Pажабова эса ўз тенгдошларидан устун келиб, 1-ўринни олишга муваффақ бўлди. Ўғли болалар ўртасида ўтказилган мусобақада Дилшод Pажабов 2-ўрин, қизлар ўртасида Хуршида Қўчқорова 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Қорақалпоғистон чемпионлигини қўлга киритган ғолибларга Ўзбекистон Чемпионати мусобақасига йўлланма берилди.

Ҳамида PАЖАБОВА,

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси.

Янгиликни бўлишинг: