"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Тўйларни ихчамлаштириш бўйича учрашувлар ўтказилди

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши томонидан тасдиқланган режа асосида “Маҳалла – бонг уради: дабдабали тўй-бахт кафолати эмас” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди. 

Тадбирлар туманидаги 49 та маҳалла фуқаролар йиғинини қамраб олган ҳолда 4 та ҳудудда ўтказилди.

Тадбирларда Нукус Давлат Педогогика Институтининг профессор ўқитувчилари З.Тангирберганова, Т.Сопарбоев, Н.Отенов, П.Ходжалепесов,  ФЎЎБОФМБ туман Кенгаши ходимлари P.Ўразбоев, М.Ўразбоев, М.Эшманов ва П.Якуббоевлар, овул ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тарғибот-тадбирида иштирок этган фаоллар томонидан тўй-маросимларни тежамли, исрофгарчиликсиз ўтказиш бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш бўйича “Маҳалла” Кенгаши ва “Нуроний” жамғармаси томонидан йўлланган мурожаат бўйича ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Тарғибот тадбирларида 600 нафарга яқин маҳалла фаоллари иштирок этди.

 

Янгиликни бўлишинг: